Ўсимлик ёқиб экологияга зарар етказганларга чора кўрилди

Сирдарё тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари томонидан тунги экологик назорат тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида “Шоликор” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Н.Б уйидан чиққан ўсимлик қолдиқларини кўчага олиб чиқиб очиқ ҳавода аланга олдириб ёқиб юборилгани ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 88-модда 3-қисми билан маьмурий баённома расмийлаштирилиб 900 000 сўм жарима белгиланди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan