Ахборотни яширсангиз у душманга айланади

Судьялар олий кенгаши ва Сирдарё вилоят суди ҳамкорлигидаги семинар «Судьялар фаолиятини ОАВда ёритишнинг самарали услублари» мавзусини ўзида ифодалади. Маърузалар, расмий нутқлардан холи ўтган тадбирда судьялар журналист ва блогерлар билан мулоқот қилди. Яъни судьяларга матбуот, ижтимоий тармоқларда фаол бўлиш қанчалик муҳим, деган савол ўртага ташланди. Шунингдек, Судьялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров томонидан судга оид хабар, суд очерки ёки репортажни ёритишда судьялар нималарга эътибор қаратилиши билан боғлиқ тавсиялар ҳам бериб ўтилди.

Амалиётдан келиб чиққан ҳолда ўзаро тажриба алмашиш машғулотларида эса фото мухбир ва блогерларнинг тавсияларига қулоқ тутилди. Шу ўринда статистик маълумотларга тўхталадиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Сирдарё вилоят судининг жиноят, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари томонидан йил бошида тасдиқланган «Медиа-режа»га асосан  810 маротаба ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғиботлар ўтказилган. Шундан марказий ва маҳаллий газета ва журнал, веб-сайт, телеграм каналларда эълон қилинган материалларнинг аксарияти судьялар муаллифлигида  чоп этилган бўлиб, «тренд»га чиққан суд лавҳалари аҳолининг муҳокамаларига ҳам сабаб бўлган. Демак, бугун Сирдарё вилоятидаги фаолият олиб бораётган судьялар ОАВ, ижтимоий тармоқларда оммага нимани айтишни, етказишни яхши билади. Мазкур семинарда эса матбуот билан ҳамкорликнинг янгича услублари, ижтимоий тармоқларнинг янги турларида шахсий аккаунларни яратиш орқали судга нисбатан аҳолидаги ижобий фикрни юзага чиқара олиш масаласи ҳам ўзаро мулоқотга мавзу бўлди. Ўзаро ҳамкорлик борасидаги таклифларга асосан семинар иштирокчилари судья ўз фаолиятни ёритишда очиқлик ва шаффофлик принципларига  амал қилиши самарали услуб эканлиги тан олинди.

Семинар якунида суд фаолиятини ёритишдаги фаоллиги ва ОАВ орқали  ҳуқуқий тарғиботларда  самарали иш олиб боргани учун бир гуруҳ судьяларга  вилоят суди раисининг ташаккурномаси топширилди.  

Музаффар Омонов, жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг судьяси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan