Сирдарё туманида 2023 йил ҳосили учун очиқ майдонларга ғалла экиш ҳамда ғўзани дефолиация қилиш бўйича амалий ўқув семинар бўлиб ўтди

Унда туман сектор раҳбарлари, вилоят қишлоқ ҳамда сув хўжалиги бошқармаси масъуллари, фермер хўжаликлари раислари, кластерлар раҳбарлари, идоралар ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Сирдарё туманида 2023 йил ҳосили учун 7 000 гектар, шундан 5 152 минг гектари ғўза қатор орасига, 1 848 гектари очиқ майдонларга экилиши режалаштирилган. Бунинг учун ғаллани навлар бўйича жойлаштириш ва кузги ғаллани экишнинг ташкилий чора-тадбирларини ишлаб чиқишда жорий йилда эришилган натижалар таҳлил қилинди.

Туманда кузги дон экиш ишлари 25 отряд ва уларга бириктирилган 47та ҳайдов трактори, 98та чизел, 17та ер текислагич, 908та тишли борона, 24та ўғит сепкич, 4та очиқ майдонга экиш сеялкаси, 98та ғўза қатор орасига дон сепкич мосламаси ёрдамида ташкил қилиниши назарда тутилган.

—Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан ғалла ва пахтанинг харид нархининг оширилиши ва фермерларимизнинг даромадини янада оширмоқда. Бунинг натижасида фермер хўжалиги раҳбарлари кластерлар томонидан ажратилаётган ўғитлардан ташқари ўзлари ҳам қўшимча ўғитларни сотиб олиб, агротехник тадбирларни амалга оширишмоқда, — дейди фермер Карим Фозилов — Бундан ташқари семинарда пахтани дефолиация қилиш тадбирларини тўғри ва самарали ташкил этиш бўйича ҳам керакли тавсияларни оляпмиз.

2023 йил ҳосили учун экиладиган ғалладан мўл ҳосил беришини сўраб, Қуръон тиловат қилинди. Бир бош жонлиқ қурбонликка сўйилди.

Ўқув амалий-семинар иштирокчиларига кузги дон экиш ва ғўза дефолиацияси бўйича мутахассислар томонидан зарур маслаҳатлар берилди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan