Тадбиркорлар муаммолари ўрганилди

Сирдарё тумани ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган учрашувда, вилоят Савдо саноат палатаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Вахоб Камолов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерали Хакимов, ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар ва ҳунармандлар иштирок этди.

Тадбирда тадбиркорларга берилаётган имтиёзлардан фойдаланиш ва фаолият билан боғлиқ ҳар-хил тўсиқларни олдини олиш борасидаги фикр мулоҳазалар билдирилди.

Учрашувда гиламдўзлик фаолиятини кенг тарғиб қилиш ва янги иш ўринларини яратиш, доривор ўсимликларни етиштиришга кўмаклашиш, нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кредит ажратиш, бассейн фаолиятини йўлга қўйиш, корхонада электр энергиясини яхшиланиши, субсидия орқали тикув машинаси олиш ва фолиятни кенгайтириш, хизмат кўрсатиш шахобчасини ташкил этиш, хусусий боғча учун битим масаласи, аёллар фитнес клуби учун қўшимча жихозлар олиш, ипотека кредити каби 10 дан ортиқ таклиф ва мурожаатлар билдирилди.

Мурожаатларнинг барчаси қайд этилиб, тегишлилиги бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

— Бугунги кунда 150 нафар аёллар соғломлаштириш марказимда шуғулланишади. Аёллар учун махсус тренажорларга эхтиёж бўлганлиги сабабли мурожаат қилдим. Менга ёрдам кўрсатишларини айтишди, дейди— Лайло Атаева.— Келажакда туманимиздаги барча маҳаллаларда аёллар ва қизлар учун фитнес клублари фаолиятини йўлга қўймоқчимиз.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan