Бюронинг Сирдарё тумани бўлими томонидан 2022 йилнинг ўтган 6 ойи давомида суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатлари ижро этилиши юзасидан ахборот берилди

Бюронинг туман бўлими ҳодимлари ўтган 6 ой давомида жами ва давлат фойдасига амалда ундириш режа-графиклари ижроси бўйича тўлиқ чоралар кўрилган.

Хусусан, 6 ой давомида амалда ундирув бўйича белгиланган 96,7 млрд. сўмлик режа 84,2 млрд. сўмга ёки 87,1 фоиз, шундан давлат фойдасига 26,6 млрд. сўмлик режа 37,3 млрд. сўмга ёки 140,2 фоизга бажарилиши таъминланди.

Бу ҳақда Бюронинг Сирдарё тумани бўлими бошлиғи Мансур Бекназаров бўлим томонидан 6 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан берган ҳисоботида маълум қилди.

2022 йилнинг ўтган даври мобайнида давлат ижрочиларининг иш юритувидаги жами 363,9 млрд. сўмлик 13 455 та ижро хужжатларидан 158,5 млрд. сўмлик 7305 таси ёки 46,9 фоизининг ижроси тамомланди, 92,1 млрд. сўмлик 4634 таси амалда ундирилди.

Солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро хужжатлари бўйича 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида давлат ижрочиларининг иш юритувидаги жами 91,4 млрд. сўмлик 3.528 та ижро хужжатларидан
57,1 млрд. сўмлик 1.182 тасининг ижроси тамомланди.

Жиноий жарималарни ундириш билан боглиқ 20 та 590,4 млн. сўмлик ижро хужжатларидан 9 та 253,1 млн. сўмлиги тамомланди, қолдикдаги 11 та 337,7 млн. сўмлик ижро хужжатлари буйича мажбурий ижро хдракатлари амалга оширилмокда, белгиланган муддатларда жиноий жаримани тулашдан бош тортган қарздорларга нисбатан жазони бошқа турига алмаштириш хақида 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида 4 та такдимнома киритилиб, жазо турлари ўзгартирилди.

Алимент ундириш билан боглиқ жами 1789 та ижро хужжатларидан 136 таси тамомланган бўлиб, шундан 8 таси амалда, 124 таси ундирувчининг ихтиёрига қайтарилган, 6 таси суд тартибида тугатилган, 3 таси қарздорнинг яшаш манзили ўзгарганлиги сабабли ҳудудийлиги бўйича юборилиб тамомланган ва қолдикда 1733 та ушбу тоифадаги ижро хужжатлари қолди.

Тамомланган ижро хужжатларидан 79 та алимент ижро хужжатлари буйича тарафлар ўзаро яраштирилиб, оилаларни қайта тиклашга эришилди.

Хусусан, ўтган 6 ой давомида жами 19 нафар қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддасига асосан тупланган хужжатлар туман-шаҳар жиноят судларига юборилиб, 2 ойдан ортиқ муддатда алимент тулашдан буйин товлаган қарздорларга нисбатан маъмурий, 2 нафар қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддасига асосан жиноят ишлари қўзгатилди.

Бюронинг Сирдарё тумани бўлимига 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 543 та мурожаатлар келиб тушган мурожаат белгиланган тартибда хал этилди. Ҳал этилган мурожаатларнинг 249 таси қаноатлантирилди, 254 тасига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ҳал килинган мурожаатларнинг 354 таси алимент, 189 таси бошқа масалалар буйича берилган мурожаатларни ташкил этади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan