Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгашининг эллик биринчи сессиясида Сирдарё туман адлия бўлими бошлиғи Камолиддин Эрназаров норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2022-йил 6 ойи давомида бўлим томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди

Таъкидланганидек, Бўлим томонидан 2022-йилнинг 6 ойи давомида ўтказилган мониторинг ўрганишлар натижасига кўра, 122 та тақдимнома, 376 та огоҳнома, 43 та маъмурий таклифлар киритилди. Тақдимномага асосан 92 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди. Бўлим томонидан фуқароларнинг манфаатида судларга 210 та 1 млрд 331 миллион сўм даъво аризалари киритилиб барчаси қаноатлантирилди. Бўлимга 2022-йилнинг 6 ойи давомида 288 та мурожаатлар тушган, шулардан 257 таси бўлим томонидан кўрилиб 223 таси ёки 86 фоизи қаноатлантирилди.

Адлия бўлими томонидан қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида давлат органлари ва ташкилотларига бажарилиши мажбурий бўлган жами 14 та тақдимнома, 32 та огоҳнома таъсир чоралари ҳамда жами 31 та ёзма кўрсатмалар киритилиб, давлат органлари ва ташкилотларида ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилинишида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабларига зид равишда қабул қилинган 56 та буйруқ бекор қилинди.
2022-йилнинг 6 ойи давомида тумандаги давлат органлари ва ташкилотларига, маҳаллаларга ва бошқа хўжалик юритувчи ташкилотларига жами 591 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матни электрон шаклда етказилди. Шундан, 40 та Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 201 та ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг 226 та қарорлари ҳамда 117 та Вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларидир.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш юзасидан 2453 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Бўлим томонидан туман ҳокими ва халқ депутатлари Кенгашининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 7 та қарор ва фармойишлари амалдаги қонунчилик талабларига ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи-назаридан ўрганилиб, якуни юзасидан тегишли хулосалар берилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan