Сирдарё туманида хотин-қизлар масалалари бўйича ярим йиллик кўрсаткичлар таҳлил қилинди

Сирдарё туманида Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ярим йиллик кўрсаткичларга доир таҳлилий муҳокамалар ўтказилди. Жорий йилнинг 6 ойи давомида маҳаллалардаги маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш ва уларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар кўрсаткичлари ҳамда йўл қўйилган камчиликлар муҳокамаси бўлиб ўтди.

Жумладан, жорий йилнинг 6 ойи давомида тумандаги ишсиз хотин-қизлардан 2429 нафарининг бандлиги таъминланган бўлса, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 909 нафар хотин-қизлар тадбиркорликка жалб этилган.

Туманда оилавий ажримлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 139 тага ошган бўлсада, яраштирилган оилалар сони жорий йил 6 ойида 78 тани ташкил этмоқда.

Оилавий ажралишларнинг 93 таси оилавий келишмовчилик, 11 таси фарзандсизлик, 11 тасини узоқ муддат бир оила бўлиб яшамаслик ҳолатлари ташкил этаётганлиги таъкидланди.

Мазкур кўрсаткичлар туманидаги ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари, маҳалла ёшлар етакчилари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ўртасида кенг муҳокама этилиб, кўрсатилган камчиликларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan