Сирдарё туманида 5 та мактабга директорлар номзоди депутатлар томонидан мақулланди

Куни кеча Халқ депутатлари Сирдарё тумани Кенгашининг эллик биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибидаги масалалар қаторида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6-ноябрдаги ПФ-6108-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё туманидаги 16, 17, 30, 32 ва 39-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директорлигига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Номзодлар томонидан мактабларда амалга оширилиши лозим бўлган дастурлар депутатлар олдида ҳимоя қилинди.

Депутатларнинг тегишли қарори билан қуйидаги номзодлар мақулланди:

Икромжон Бекбўтаев 16 мактаб директорлигига мақулланди
Мурот Тошев 17 мактаб директорлигига мақулланди
Каримберди Джапаров 30 мактаб директорлигига мақулланди
Барно Умарова 32 мактаб директорлигига мақулланди
Аббос Тувалов 39 мактаб директорлигига мақулланди

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan