
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия кун тартибига йигирма иккита масала киритилди:
-Сирдарё туманида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни “Темир дафтар”га киритиш ва “Темир дафтар” асосида уларга манзилли ёрдам кўрсатилиши ҳамда аҳоли бандлиги таъминланган фуқароларни рўйхатдан чиқариш тўғрисида.
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида.
– Сирдарё туманида хизматлар соҳасини ривожлантириш, хизматлар ҳажмини бир ярим баробарга ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича 2022 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонининг Сирдарё туманида бажарилиши тўғрисида.
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-172-сонли “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисида.
-Хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқейини янада мустаҳкамлаш борасида Сирдарё туманида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5200-сон қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.
-Ўзбекистон Респуликаси Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизимини жорий этиш тўғрисида”ги СҚ-361-сонли қарорининг бажарилиши тўғрисида.

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижроси юзасидан Сирдарё тумани 2-сектор раҳбари томонидан 2022 йил 2-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи.
-Сирдарё тумани 2-сектор раҳбарининг ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, эҳтиёжмандларни “темир дафтар”дан чиқариш, хотин-қизлар, таълим муассасалари битирувчилари ва хориждан қайтган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўйича ишларни янада кучайтириш юзасидан 2022- йил II-чорагига мўлжалланган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида.

-Сирдарё тумани худудида жиноятчиликка қарши курашиш, диний экстремизм терроризм, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларни хавфсизлигини ва туман ҳудудида ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлигини таъминлаш борасида 2022 йилнинг 6 ойи давомида туман Ички ишлар бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида.

-Сирдарё тумани адлия бўлими томонидан 2022-йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида.


-Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё туманидаги Халқ қабулхонасининг 2022-йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширган ишлари тўғрисида ахбороти.


-Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича 2021-йил давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифаларни белгилаш тўғрисида.
-Ўзбекистон Ресспубликаси Президентининг “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021-йил 3-декабрдаги №-ПҚ-31-сонли қарорининг 19-банди ижроси юзасидан Сирдарё туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Каримовнинг ахбороти тўғрисида.

-Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгашининг “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш тўғрисида.
-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2022-йил 4-февралдаги СҚ-478-IV-сонли Қарорининг 9-бандига асосан жойларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида 2022 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
– Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 27 апрелдаги “Ҳудудларда янги иш ўрнини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари тўғрисида”ги КҚ-337-IV-сонли қарори ижросини назорат қилиш.
-“Аҳолига бирламчи-тиббий санитария ёрдами кўрсатилиши, унинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида.
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 25-октябрдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги 656-сонли қарорининг ижроси юзасидан Сирдарё туманиида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
– Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 2-чорагида шаклланган қўшимча манбаалар ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6-ноябрдаги ПФ-6108-сонли Фармони ижросини таъминлашда Сирдарё туманидаги 16, 17, 30, 32 ва 39-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директорлигига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш тўғрисида.
Якунда депутатлар томонидан сессия кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилди, тегишли қарорлар қабул қилинди.