Сирдарё туманида 2022 йилнинг 1 июл ҳолатига яратилган иш ўринлари ва аҳоли бандлиги таъминлаш тўғрисида

Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 31-сон қарори қабул қилинди.

Қарор асосида Сирдарё туманидаги 38 та маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятларини бошлади.

Бугунги кунда туманда 25 минг 398 та хонадонларда 132 минг 326 нафар аҳоли истиқомад қилиб келмоқда.

Туман маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш, аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини аниқлаш борасида жорий йилнинг 1 чорагида 25 398 та хонадонлар 100 фоиз хатловдан ўтказилди.

Хатлов натижасида биринчи тоифа яни даромади кам бироқ,  даромад топишга ҳаракат қилаётган хонадонлар 1 742 тани, иккинчи тоифага яни доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истагидаги хонаданлар 17 415 тани, учинчи тоифага ижтимоий ҳимояга мухтож, боқувчисини йўқотган, ногионлиги бўлган хонадонлар 1 278 тани ва тўртинчи тоифада иқтисодий аҳволи яхши хонадонлар 4 963 та эканлиги маълум бўлди.

Шу билан бирга хатлов жараёнида 5 930 та ишсиз фуқаролар, шундан 4 366 та фуқароларда ишлаш истаги борлиги ва 1 020 та фуқароларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳамда 544 та фуқароларда касб-ҳунарга ўқиш истаги борлиги маълум бўлди.

Хар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида бугунги кунга қадар 3850 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди ва 257 нафар фуқаролар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқишга йўналтирилди.

Шундан, доимий иш жойларига жойлаштириш ҳисобига   826 нафар ва ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига 2 238 нафар ҳамда хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш ҳисобига 786 нафар фуқаролар иш билан таъминланди.

Президентимизнинг 2021 йил 20 декабрдаги 55-сонли қарорига мувофиқ оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 626 та лойиҳага 18 млрд. 107 млн. сўм банк кредит маблағлари ажратилиши таъминланди.

742 нафар фуқорога Е-Ауксион савдолари орқали жами 214 га ер майдонлари узоқ муддатли ижарага берилди.

Ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ишлаб чиқариш корхоналаримизни маҳаллабай ишлаш тизими орқали иш ўринларини яратишга катта эътибор қаратилмоқда.

Мисол учун, “Сарвар кластер МЧЖ” томонидан 20 та махаллаларда жами лойиҳа қиймати 4,0 млрд сўм бўлган ҳар бир тикувчилик цеҳида 50 иш ўрнидан иборат бўлган тикувчилик коперацияси ташкил этиш орқали 2,0 минг нафар хотин-қизларни бандлигини таминлаш режалаштирилган бўлса, тумандаги Қуёш МФЙ да лидер тадбиркор орқали иссиқхоначилик коперациясини йўлга қўйиш ва Қуёш, Элобод, Заршунос, Наврўз махаллалрига томорқа хизмати кўрсатиш орқали минга яқин хонадонларда иссиқхона хўжалигини ташкил этиш мақсадида 30 млрд сўм миқдорда қўшимча маблағлар жалб этиш таклифи берилиб, бугунги кунда 200 та хонадоннинг жами 1.2 га ер майдонида иссиқхона қуриш ишларига дастлаб 6.6 млрд сўм кредит маблағлари ажратиш ишлари бошлаб юборилди.

Шунингдек, “Интилиш” маҳалласидаги “Сирдарё чорва парранда” МЧЖ томонидан паррандачилик кооперацияси йўлга қўйилган бўлиб, Бугунги кунга қадар 404 та хонаданга 42 минг бошдан зиёд паррандалар тарқатилди.

Бундан ташқари 20 та маҳалла марказларида aёлларни соғломлаштиришда Фитнес марказлари ташкил этиш ишлари ҳам бошлаб юборилди.

Бундан ташқари туман бўйича барча белгилаб олган ишлар доирасида йил якунига қадар 12 минг 930 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Жумладан, 2022 йилда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 66 та 1 трлн 883 млрд 441 млн. сўмлик йирик лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 3 674 та доимий янги иш ўринлари яратилади.

Субсидия асосида фуқаролар бандлигини таъминлашга эътибор қаратиган бўлсак, 25 нафар кам таьминланган ва ишсиз фуқароларга хоким ёрдамчилари  тавсияномасига кўра енгил типдаги иссиқхона қуриш, шахсий томорқасида экишга уруғлар ва кўчатлар ва суғориш воситаларини харид қилиш учун 154,9 млн.сўм субсидия ажратилиб,   22 та оила иссиқхона , 2 та оила томорқасида экишга уруғ ва кўчатлар, хамда 1 та оила суғориш воситаси билан таъминланди.

Шунингдек, 31 нафар кам таьминланган ва ишсиз фуқароларга хоким ёрдамчиси тавсияномасига кўра тикув машинаси ва асбоб ускуна харид қилиш учун 109,7 млн.сўм субсидия ажратилиб, 26 та оила тикув машинаси билан таъминланди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan