Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё туманидаги Халқ қабулхонасига 2022 йил 6 ойи давомида келиб тушган мурожаатлар таҳлили

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан 2022 йилнинг 6 ойи мобайнида Сирдарё туман Халқ қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг ҳал етилиши аҳволи умумлаштирилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2016 йил 28 декабрдаги Фармони ижросини таъминлаш борасида туман Халқ қабулхонасида туман ҳокими, прокурори ва ИИБ бошлиғи ҳафтада бир маротабадан қабуллари ўтказилиши белгиланган.

Жорий йилнинг 6 ой давомида тумани ҳокими томонидан 48 маротаба ўтказилган қабулларда 105 та, тумани прокурори томонидан 48 маротаба ўтказилган қабулларда 102 та, тумани ички ишлар бўлими бошлиғи томонидан 48 маротаба ўтказилган қабулларда 97 та ҳамда бошқа идоралар раҳбарлари томонидан томонидан 53 маротаба қабул ўтказилиб, 129 та фуқаролар қабул қилинган ва уларнинг мурожаатларида кўтарилган масалаларнинг барчасини қонун талаблари асосида кўриб чиқилиши таъминланган.

Мазкур мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижасига кўра 351  та мурожаатлар қаноатлантирилган ёки бу 81 фоизни ташкил қилади.

Шу билан бирга, тумани Халқ қабулхонаси ҳудуддаги секторлар раҳбарлари билан тасдиқланган режалар асосида халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотлар уюштириш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал қилиш ҳамда тизимли камчиликларни бартараф етиш мақсадида мунтазам равишда бириктирилган ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиб келишмоқда.

 Жорий йилнинг 6 ой давомида тумани бўйича 87 марта сайёр қабуллар ўтказилиб, ушбу тадбирларда 325 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

Жумладан, 1-сектор 22 та сайёр қабул 42 та мурожаат, 2-сектор 22 та сайёр қабул 109 та мурожаат, 3-сектор 21 та сайёр қабул 76 та мурожаат, 4-сектор 22 та сайёр қабул 98 та мурожаат келиб тушган. Шунингдек мурожаатларнинг 275 таси яъни 82 % қаноатлантирилган.

Хусусан, жорий йилнинг 6 май куни Сирдарё туман 2-сектор раҳбари прокурор томонидан Янгиобод МФЙ ҳудудида ўтказилган сайёр қабулда Янгиобод МФЙ Чарос кўчасида яшовчи фуқаро Абдуазимов Шовкатнинг “Янгиобод МФЙ Чорас ва Жозибадор кўчаларининг ички йўлларига шағал тўкишда тўғрисида”ги мурожаатига асосан 2022 йил 25 май куни Сирдарё тумани «Ободонлаштириш» бошқармаси ходимлари томонидан Чорас кўчасига 600 метр ва Жозибадор кўчасига 700 метр тош-шағал аралашмаси тўкиб, текислаб берилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 28 февраль куни Сирдарё туман 4-сектор раҳбари ДСИ бошлиғи томонидан Оқибат МФЙ ҳудудида ўтказилган сайёр қабулда Оқибат МФЙ Зиёли кўчасида яшовчи фуқаро Ресулова Венера Зайтдиновнанинг “Фарзанди касаллиги ва ҳозирги кунда ногиронлик нафақаси тўхтатилганлиги, ногиронликни тиклашда тўғрисида”ги мурожаатига асосан 2022 йил 4 март куни Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан фуқаронинг ногиронлик нафақаси қайта тиклаб берилди.

2022 йил 1-ярим йиллиги давомида Халқ қабулхонасига жами 625 та (2021 йилнинг шу даврида 879 та) мурожаат 664 та масалада (960 та) келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатларнинг 542 таси ёки 81,6 фоизи (720 та 81 фоиз) қаноатлантирилган, 41 таси 6 фоизи (164 та 17 фоиз) бўйича тушунтириш берилган, 1 ойлик муддати бузилган мурожаатлар 1 (5) мавжуд ва 81 та мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича туман ташкилотларига юборилган ва улар томонидан ўрганилмоқда. 

Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар тахлили шуни кўрсатмоқдаки, ушбу мурожаатларнинг 1-сектор худудига 155 таси; 2-сектор худудига 151 таси, 3-сектор худудига 182 таси ва 4-сектор худудига 176 таси тўғри келмоқда.

 Мурожаатлар соҳалар кесимида таҳилил қилинганда қуйида соҳаларда мурожаатлар ошгани кўриш мумкун.

 Келиб тушган мурожаатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан туман бўйича фуқароларнинг мурожаатдаги. Масалан, кредит олиш  2022 йил 1-ярим йиллигида  87 та бўлган бўлса, 2021 йил 1-ярим йиллигида 76 та, алимент оид  2022 йил 1-ярим йиллигида  57та бўлган бўлса, 2021 йил 1-ярим йиллигида 47 та, газ, электр, сув таъминоти 2022 йил 1-ярим йиллигида  84 та бўлган бўлса, 2021 йил 1-ярим йиллигида 57 та бўлган ва жорий йилда мурожаатларнинг ўсишига сабаб бўлган. (кредит олиш, алимент оид,  газ, электр, сув таъминоти билан боғли мурожаатлар сўраб қилганлар).

Ёки мурожаатларнинг 12,6 фоизини газ, электр, сув таъминоти, 13 фоизини иш билан кредит олиш, 8.5 фоизи эса алимент билан боғлиқ мурожаатлар ташкил қилиб, фуқароларнинг хақли эътирозига сабаб бўлган.

Юртимизда инсон манфаатларини таъминлаш, халқ билан бевосита мулоқот енг устувор вазифа етиб белгиланганлигини инобатга олиб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик, мурожаатларни ҳал қилишда беписандлик ва масъулияцизликка барҳам бериш мақсадида раҳбар ходимларга нисбатан жиддий ва кескин чораларни кўрилиши, мурожаатларни ўз вақтида қонуний ҳал етилиши чораларини белгилаш бугунги кунда барча раҳбарларнинг асосий вазифасидир.

Юқоридагиларга кўра, мурожаатларни кўриб чиқилишида йўл қўйилган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф етиш ҳамда ўз хизмат вазифасига масъулият билан ёшдашиш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларини паймол бўлишини олдини олиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларга масъул ходимларнинг масъулиятини ошириш юзасидан ҳамда умумлашмада қайд етилган ташкилотларга тегишли кўрсатмалар бериш мақсадга мувофиқдир.

A.Ғайратов, Сирдарё туманидаги  Халқ қабулхонаси мутахассиси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan