Сирдарё туманида “Очиқ бюджет» ахборот портали орқали 62 та таклифлар ғолиб деб топилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги  ПҚ-5072 сонли қарори ва Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2021-йил   22-апрелдаги низоми талаблари асосида 2022-йилда Сирдарё туман бўйича 1-босқич “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан 566 та таклифлар киритилган ушбу таклифлардан 566 таси туманда ташкил қилинган ишчи камиссия томонидан ўрганиб чиқилиб, овоз бериш жараёнига 128 та  таклифлар ўтказилди. Ушбу таклифлардан овоз йиғиш жараёнининг якуний натижасига кўра туманда 62 та таклифлар ғолиб деб топилди.

Ушбу ғолиб деб топилган 62 та таклифлар туман Халқ депутатлари Кенгашининг қарорлари асосида тасдиқланди ва ғолиб деб топилган таклифларнинг тўлиқ барчасига шахсий ғазна ҳисоб-рақамлари очилди ҳамда тегишли буюртмачи ташкилотларга жами 4 799 000,0 минг сўм маблағлар ўтказиб берилди.

Туман бўйича 1-босқич “Очиқ буджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан 62 та ғолиб деб топилган таклифларга ажратилган маблағлар ҳисобига қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Ғолиб деб топилган Соғлиқни сақлаш сохаси ташкилотларига  Наврўз ҚВП, Янгиобод ҚВП ва Оқ йўл қишлоқ врачлик пунктларига жами 450 000,0 минг сўм маблағ ажратилиб жорий таъмирлаш ишлари тўлиқ амалга оширилди.

Ғолиб деб топилган Халқ таълими сохаси  муоссасалари учун тумандаги  8-21-26-сонли умумтаълим мактабларига 300 000,0 минг сўм маблағ ажратилиб, жорий таъмирлаш ва 20-сонли умумтаълим мактаб учун  300 000,0 минг сўм маблағ ажратилиб қўшимча мусиқа ва мехнат хонаси учун бино қуриб берилди. Бундан ташқари тумандаги 29 та умумтаълим мактабларига 380 000,0 минг сўм ажратилиб мусиқа асбоблари ва бошқа ўқув қуроллари сотиб олинди.

Туман ёшлари фаоллиги билан амалга оширилган туман марказидаги Ёшлар хиёбонини қуриш ишлари учун жами 800 000,0 минг сўм маблағ ажратилди. Мазкур маблағлар ҳисобига туман марказидаги Ёшлар хиёбонини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Тумандаги ички йўлларни қуриш бўйича ғолиб деб топилган таклифлар учун жами 2 304 000,0 минг сўм маблағ ажратилди ва тумандаги маҳалларанинг 20 дан ортиқ ички йўллари жорий таъмирланди.

Кўп қаватли уйларни канализация тизимини таъмирлаш бўйича ғолиб деб топилган таклиф учун 100 000,0 минг сўм ажратилиб таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бошқа харажатлар учун 545 000,0 минг сўм маблағ ажратилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan