Сирдарё тумани прокуратураси томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва расмий секторда иш ўринларини кенгайтириш борасида амалга оширилган ишларнинг салмоғи кенг

Туман прокуратураси томонидан ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 01.08.2016 йилдаги 27-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 24-сонли “Фермер хўжаликларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш ҳамда ходимларнинг сони ва иш ҳақи фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги” қўшма қарорлари ижроси ўрганилди.

Бинобарин, мазкур қўшма қарорлари бўйича пахтачилик ва ғаллачилик йўналишида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларда меъёр бўйича ишловчилар сони 100 гектар ер майдони учун доимий ишчилар сони 3,5 нафарни, мавсумий ишчилар сони 33 тани ташкил этилиши белгиланган.

Туманда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Сирдарё туман Кенгашига аъзо фермер хўжаликлари сони 298 тани ташкил этиб, 11 964 гектар ер майдонида жами 1 166 нафар доимий ва 41 нафар мавсумий ишчи фаолият кўрсатиб келаётганлиги аниқланди.

Таҳлиллар, норасмий секторда банд бўлган фуқароларни ўз вақтида ҳисобга олишнинг самарали механизмлари яратилмаганлигини, натижада ушбу фуқароларнинг ҳуқулари бузилиб, меҳнат муносабатларининг ҳақиқий иштирокчиси бўлиш ҳуқуқи чекланганлигини кўрсатди.

Туман прокуратурасининг ташаббуси билан тумандаги фермер хўжаликларининг ишчи ходимлари сони белгиланган меъёрдан камлиги аниқланиб, норасмий секторда банд бўлган фуқаролардан 2 047 нафарининг расман бандлиги таъминланди. Шундан, 420 нафар шахслар доимий, 1 627 нафар шахслар мавсумий ишга ишга   жойлаштирилган.

Шунингдек, “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган ва 18-30 ёшдаги шахсларнинг 124 нафари билан меҳнат шартномаси расмийлаштирилди.

Норасмий секторда фаолият юритаётган ҳамда муқим даромад манбаига эга бўлмаган 164 нафар “Аёллар дафтари” рўйхатига олинган шахслар доимий ишларга жойлаштирилди.

Тадбир давомида, норасмий секторда фаолият юритаётган фуқароларнинг 2 047 нафари жамғариб бориладиган пенсия бадалига тўловни   амалга   оширувчи   сифатида   рўйхатга   қўйилган.

Бунинг натижасида фуқароларнинг иш стажи ва ижтимоий таъминоти кафолатланган ҳамда 439,4 млн. сўмлик ижтимоий солиқ ва 366 млн. сўмлик қўшимча солиқ манбаи яратилишига эришилган. 

Бундан ташқари, Сирдарё туманлараро Иқтисодий судининг 27.09.2021 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан “банкрот” деб эълон қилинган “MALEK URUG’LIK CHIGIT» МЧЖдан 7 нафар ходимларнинг меҳнат вазифасини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланганлиги сабабли етказилган 129 млн. сўм зарарни ундириш чоралари кўрилди.

Сирдарё тумани прокуратураси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan