Ёшларни ёт ғоялардан асрайлик!

Халқимизнинг диний илмларни ўрганишга ғайрати ва унга амал қилишга ихлоси ошаётгани мамлакатимизга қут-барака, яхшилик, меҳр-мухаббатли бўлиш каби ижобий хислатларни олиб келади.

Бугунги кунда диний билим бўйича ёшларимизни маълумотлар олишлари учун интернет майдони энг қулай воситага айланиб улгурди.  Аммо жиловсиз ва назоратсиз бу виртуал оламда муқаддас динимиз таълимотлари бузиб талқин қилинган бир ёқлама маълумотларнинг кенг қулоч очаётгани ташвишлидир.

Муқаддас ислом динимиз фақат эзгуликка, инсонпарварликка, нурли ҳаётга чорлаши, инсонни икки дунё саодатига бошлашида шак-шубҳа йўқ.

Афсуски, ислом динини ниқоб қилиб, нотўғри талқинлар ёхуд ўз динидан айиришга қаратилган миссионерлик ғояларининг аҳоли ўртасида тарқалиши хавфи кучаймоқда. Бундай таҳдидлардан халқни, айниқса ёшларни ҳимоя қилиш, уларни фитналар домига тушиб қолмаслиги ва сохта диний қарашларнинг фарқини англатиш бугунги кунда янада долзарб аҳамият эга эканини кўрсатмоқда.

Негаки, айни кунларда вояга етмаган, ота-она назоратида бўлиб, дунёвий билимга тўлиқ эга бўлиш ёшидаги  фарзандларини диний таълим олиш учун бегоналарга ишониб чет давлатларга жўнатаётган ота-оналар фарзандларининг келгуси хаётини ўйлаб ҳам кўраётганлари йўқ.

Диний билимга ташна бўлган ёшларимизга юртимиздаги илм даргоҳларида билим олишлари мумкинлиги, буюк алломаларимиз ҳам шу заминимизда билим олиб, дунёга ном таратганликлари  ҳамда бекорчилик, дангасалик, лоқайдлик, тез ва осон йўл билан бойиб кетиш хирси уларни тарбиясини паст, илмсиз инсон  бўлиб етишишларига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида уларга тушунчалар беришимиз жоиздир.

Юртимизда билимли бўлиш учун барча шароитлар етарли. Биз илм сирларини мукаммал ўрганиш йўлида жаҳон кезган, ҳаётини илм-фанга бағишлаган буюк алломаларнинг авлоди  эканлигимизни унутмаслигимиз лозим. Биз аждодларимиздан фахрланамиз, шунинг баробарида зиммамизга юкланган маъсулият залворини ҳам ҳис этамиз. Қимматли вақтимизни бекорчи ишларга сарфламаслигимиз ҳамда биз учун яратилган кенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда маърифатли бўлишга ҳаракат қилишимиз лозим.  

 Бугунги кунда юртимизда шунингдек, туманимизда ҳам ёшларимизга қалб хотиржамлиги, кўнгли поклик, фидокорлик, ватанга мухаббат ва садоқатли бўлиш каби фазилатларни  нафақат сўзларда, балки ўз шахсий намуналаримиз орқали ҳам етказиш, шу билан бирга ёт ғоялар  кенгайишининг олдини олиш, уни зарарсизлантириш,  дин бўйича тушунтиришда  холисликни таъминлаш, ёмон ниятда бўлиб бузиб талқин қилишларнинг олдини олишга қаратилган маърифий ишлар олиб борилмоқда.

“Хотин-қизлар ўртасида маънавий маърифий тадбрларни мувофиқлаштириш” бўйича Сирдарё тумани тарғибот гуруҳи раҳбари Умида Мирзарапиева.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan