Секторлар фаолиятини баҳолаш тартиби ўзгарди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали томонидан ҳудудларда сектор раҳбарлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда хотин-қизлар фаолларининг фаолиятини баҳолаш (KPI) тартибларини тушунтириш бўйича семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали

Шундай учрашувлар Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Сирдарё ва Сайхунобод туманларида ўтказилди.

“Маҳаллабай” тизимининг самарали ишлаши ҳамда масъулларнинг рейтинг кўрсаткичлари юқори бўлиши учун уларнинг ўзаро яқин ҳамкорлиги муҳимлиги таъкидланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали

Ушбу тадбирлардан кўзланган мақсад ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларнинг ҳал этилиши, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларнинг фаолиятига баҳо бериш ҳамда намуна кўрсатаётган секторларни муносиб рағбатлантириш тизимини жонлантириш ҳисобланади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan