Сирдарё тумани Ҳикматли маҳалласида «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви ўтказилди

Мана ўқув йили ҳам якунланди. Мактабларни тамомлаган ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, олийгоҳни тамомлаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича ҳокимлар ҳамда сектор раҳбарлари олдида муҳим вазифа турибди.

Шу мақсадда туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов 1 сектор ҳудудидаги мактабларни тамомлаган ёшлар билан учрашди. Унда ёшлар, коллеж, техникум ҳамда касб-ҳунар мактаблари директорлари, ота-оналар иштирок этди.

Туман ҳокими кириш сўзида юртимизда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, сўнгги 5 йилда таълим соҳасида амалга оширилган ишлар ҳусусида тўхталди.

— 5 йил олдин туманимизда 20 та мактабгача таълим ташкилоти бўлган бўлса, бугун уларнинг сони 120 тага етди. Вилоятимизда Президент мактаби, Қоракўл мактаби ва ижод мактаблари қурилди. Бундан ташқари ёшларни касб- ҳунарга ўқитиш бўйича касб-ҳунар мактаби ва техникумларда ёшларга таълим берилмоқда, деди— туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов.

Учрашувда туман ҳудудида йирик корхона ва ташкилотлар мавжудлиги ва унда иш ўринлари борлиги таъкидланди. Шунингдек, туман ҳокими томонидан ёшларни касбга йўналтиришга масъул бўлган психологлар фаолияти танқид қилинди.

Мактабларда психологлар ёшлар билан суҳбатлашиб, уларни тўғри фикрлашга ўргатиши ва касбга йўналтириши лозим, деди— туман ҳокими.
Бу борада масъуллар олдига вазифалар белгиланди.

Учрашув давомида коллеж, техникум ҳамда касб-ҳунар мактаблари директорлари томонидан мавжуд йўналишлар бўйича маълумотлар берилди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan