Солиқчи—тадбиркорга кўмакчи

Бугун солиқ идоралари “Солиқчи—тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида фаолият олиб бормоқдалар. Бу жараёнда улар хўжалик юритувчи субъектларига солиқ  режимини танлаш бошлаб фаолиятларида дуч келаётган саволларига жавоблар бериб келмоқдалар. Мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашмоқдалар.

Хусусан жорий йилнинг май ойида Сирдарё туманида фаолият юритаётган 39 нафар тадбиркорлик субъектининг  41 та муаммолари ўрганилиб, имтиёзли кредит олиш, дастлабки бухгалтериясини юритиш, ҳисоботларни тўлдириш ва топшириш каби 35 дан ортиқ масалалар бевосита солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди.

Тадбиркорлар учун тенг рақобат муҳитини яратиш, ноқонуний тарзда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишнинг олдини олиш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилиб, 11 нафар фуқаролар ҳеч қандай ҳужжатларсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Мазкур фуқаролар ўртасида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида улардан 11 нафари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, қонуний тартибда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйдилар.

Хўжалик юритувчи субъектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтиришишлари пировардида 13 та корхонадаги 16 нафар норасмий ишловчи фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.

Жорий йилнинг май ойи давомида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали Сирдарё туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 54 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларга асосан 30 та сайёр солиқ текширувлари ўтказилди, 20 таси тегишли тартибда рад этилди.

Ушбу тадбиркорлик субъектлари раҳбарларига йўл қўйган камчиликлари тушунтирилиб, келгусида такрорламасликлари юзасидан тавсиялар берилди.

Энг муҳими, солиқ тўловчиларга солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро этишида ёрдам бериш ҳамда “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида чора қўллашдан олдин бартараф этишга имконият яратиш талабидан келиб чиқиб, жорий йил 1 июндан бошлаб, “Солиқ ҳамкор” орқали мурожаат йўллаш ва мурожаатга асосан солиқ ҳуқуқбузарликларини содир этган тадбиркорлик субъектига нисбатан чора кўриш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан мулкчилик шаклидан қатъий назар, биринчи маротаба келиб тушган мурожаат бўйича солиқ тўловчи ҳузурига борган ҳолда, профилактик суҳбат ўтказилиб, тадбиркорлик субъектининг қонун талаблари асосида иш юритиши тўғрисида расман огоҳлантирилиб, унга нисбатан молиявий жазо чоралари кўрилмайдиган бўлди.

Бу каби тадбирлардан кўзланган мақсад битта. У ҳам бўлса тадбиркорларга яқиндан кўмак кўрсатиш, уларни муаммосиз фаолият олиб боришларига амалий ёрдам беришдан иборатдир.

Сирож Рузиев,Сирдарё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи в.в.б.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan